619

"Ижтимоий фикр" РЖФЎМ "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри" мавзусида социологик сўров ўтказмоқда.

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ҳақида ўзбекистонликларнинг фикрини ўрганиш, фуқароларнинг коррупция ҳолатларига, коррупцияга оид жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига нисбатан муносабатини аниқлаш мақсадида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида комплекс социологик тадқиқоти анъанавий равишда ҳар йили мониторинг тарзида ўтказиб келади.

Жамоатчилик фикрининг комплекс сўрови миқдорий, юзма-юз сўровлар орқали амалга оширилмоқда. Сўровда мамлакатнинг барча минтақалари аҳолиси, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катта авлод вакиллари, шаҳарликлар ва қишлоқдагилар иштирок этиши режалаштирилган.

Социологик сўров жорий йилнинг 06-16 апрель кунлари ўтказилиб, маълумотлар мамлакатнинг барча минтақаларида 18 ва ундан катта ёшдаги жами 1100 нафар респондентлардан бевосита суҳбат ўтказиш орқали тўпланиб борилади. Ахборотни йиғиш андазавий саволнома бўйича юзма-юз интервью усули билан уйда сўров ўтказиш орқали амалга оширилади.