386

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармони, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги малакаси ва билимларини ошириш, мамлакатимизда ҳар томонлама ривожланган ва жисмонан соғлом шахсни шакллантириш, шунингдек 2025 йилгача  мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш концепциясидаги асосий йўналишларни узоқ муддатли ривожлантириш имконини беради.

Ташкилот ходимлари ўртасида жамоа руҳини яратиш, жамоани янада мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ходимлари Юнусобод теннис комплекси стадионида футбол учрашуви бўлиб ўтди.