272

Азиз битирувчилар!

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Сиз азизларни ушбу муборак кунда ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеа –қадрдон мактабингизни муваффақиятли тамомлаб, мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз билан самимий қутлайди ва Сизга ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топиш йўлида доимо мустаҳкам сиҳат-саломатлик, омад, янгидан-янги ютуқлар, бахт ва саодат тилайди.Мустақил ҳаётда, аввало, ўзингизга, билимингизга, дўстларингизга ва эзгуликнинг ғалабасига ишонинг, доимо руҳингиз тетик ва кайфиятингиз аъло бўлсин, янги ғалабалар сари интилинг, ўз мамлакатингиз ва Ватанингизнинг ҳақиқий ватанпарварлари бўлинг!

Байрамингиз муборак бўлсин!