374

Замонавий Ўзбекистон жамиятида аёлларнинг ролини ошириш тўғрисида фуқароларнинг фикрини тизимли ўрганиш, мавжуд муаммоларни, эҳтиёж ва манфаатларни таҳлил қилиш, Ўзбекистон аёлларининг асосий қадриятлар йўналишлари ва уларнинг устуворликлари, ҳаётий мақсадлари ва позицияларини аниқлаш мақсадида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг тезкор тадқиқотлар бўлими – “Call-center” томонидан “Ўзбекистон аёллари – хусусиятлар, муваффақиятлар, даъватлар ва кайфиятлар” мавзусида телефон сўрови ўтказилмоқда. Социологик тадқиқот натижалари Ўзбекистон аёлларининг ижтимоий кайфияти, ишга жойлашиш ва бандлик масалалари, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ижтимоий ҳимоялаш ва моддий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга янгича шарт-шароит ва имкониятлар яратиш тўғрисида сўров иштирокчиларининг фикрини тақдим этиш имконини беради.

Шунингдек, «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ мониторинг гуруҳи томонидан фойдаланувчилар ўртасида энг оммабоп электрон оммавий ахборот воситаларининг доимий контент-таҳлили ўтказилмоқда. Контент-таҳлилнинг мақсади давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида, мамлакат ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётида аёлларнинг фаол иштироки ва мақоми Интернет маконда ёритилишини ўрганишдир.