31.08.2021
390
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида - 2021 йил 26 август куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази «Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт» мавзусидаги доимий илмий-амалий семинарининг «Янги Ўзбекистон - жамоатчилик фикри - Мустақилликнинг 30 йиллиги ” мавзусидаги мажлисини ўтказди.
Семинарда «Мустақилликнинг 30 йиллиги давомида Ўзбекистон эришган ютуқлар тўғрисида жамоатчилик фикри» мавзусида ўтказилган мажмуавий социологик тадқиқот натижалари Шақида маъруза қилинди. Маърузадан сўнг иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.
Илмий-амалий семинар иштирокчиларига мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Видеолавҳада Марказнинг мустақиллик тенгдошлари бўлган ёш ходимлари мустақилликка муносабатлари ва унинг ўз ҳаётларидаги аҳамияти ҳақидаги дил сўзларини изҳор этганлар.