455

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон паралимпиячилари терма жамоасини Токиодаги Ёзги Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонгани билан табриклайди. Паралимпия терма жамоамизнинг муваффақияти миллий паралимпия ҳаракатининг обрўсини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади, бу мамлакатимиз учун катта, умумий ғалабадир.

Давлат раҳбарининг, мамлакат бошқаруви ва Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясининг пухта ўйланган стратегиясига қаратган эътибори туфайли юқори натижаларига эришилди, бу стартга тайёргарлик кўриш учун масъул мутахассислар спортчилар, мураббийлар, шифокорларнинг яхши мувофиқлаштирилган жамоавий ишининг натижасидир. 

Токиодаги Паралимпиадада бизнинг паралимпиячилар жамоавий руҳни, ғалабага бўлган кучли иродани, ажойиб маҳорат ва спорт натижаларини намойиш этишди. Уларнинг ютуқлари инсон руҳининг жасорати ва кучига мисол бўла олди.

Улар минглаб одамларга умид бахш этиб, қийин ҳаёт шароитларига қарамай,  ўз қобилиятини англаб, таъсирли натижаларга эришиш мумкинлигини кўрсатдилар.

Ўзбекистон паралимпиячилари келажакда жаҳоннинг энг нуфузли мусобақаларида шоҳсупанинг кўплаб юқори поғоналарини эгаллашади.