492

Сайлов жараёнини социологик тадқиқ этиш "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. "Ижтимоий фикр" РЖФЎМ жорий йилнинг 30 август - 10 сентябрь кунлари “ЎЗБЕКИСТОН: САЙЛОВЛАР - 2021” мавзусида жамоатчилик фикри телефон сўровларининг тўртинчи босқичини ўтказди, унда 2021 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўладиган сайлов муносабати билан Ўзбекистон фуқароларининг электорал хулқ-атвори хусусиятлари ўрганилди ҳамда аҳолининг бўлажак сайловда иштирок этишга тайёрлиги даражаси ва сиёсий мойилликлари аниқланди. Тадқиқотда мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи фуқаролар, шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси, эркаклар ва аёллар, турли миллат ва ижтимоий қатламлар вакиллари, иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторида банд бўлганлар, ёшлар, ўрта ва катта ёшдагилар иштирок этдилар.

ТАДҚИҚОТ