414

2021 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Давлат ва жамият ҳаётидаги ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа истиқболда мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан янада ривожланиши учун устувор аҳамият касб этади.
"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази 2021 йилнинг май - октябрь ойлари давомида турли усуллар билан жамоатчилик фикри сўровлари, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситаларининг (веб-сайтлар) мониторинги контент-таҳлилини қамраб олган комплекс социологик тадқиқотлар ўтказди.

Сайлов жараёнини социологик тадқиқ этиш ва жамоатчилик фикри сўровларини ўтказиш "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази фаолиятининг асий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Уларнинг асосий мақсади фуқароларнинг электорал хулқ-атвори в сиёсий мойилликларидаги асосий тенденцияларни, аҳолининг бўлажака сайловларда иштирок этишга тайёрлик даражасини, шунингдек, сайлы кампаниясиги тайёргарлик кўриш в уни ўтказиш билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақид сайловчиларнинг тасаввурларини аниқлаш ҳисобланади.

Мамлакат фуқаролари электорал сайловининг ўзига хос хусусиятлари ва механизмларини ўрганиш давлат ва жамият барқарор ривожланиши учун алоҳида аҳамият касб этади. Электорал тадқиқотлар натижалари нафақат манфаатдор сиёсий кучлар учун, балки ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантири ва амалга оширишда давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш орган; сайлов қонунчилигини такойиллаштириш бўйича ишловчи қонун чиқарувчилар учун; сайловларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишда сайловая комиссия учун ҳам қимматли ахборот-таҳлилий ресурс ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак сайловга бағишланган тадқиқотларнинг барча босқичларида 7800 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар иштирок этдилар.

"Ижтимоий фикр" РЖФЎМ томонидан ўтказилган комплекс тадқиқотлар натижалари сўнгги йилларда Ўзбекистонда фуқароларнинг сиёсий жараёнларда, давлат ва жамият ишларини бошқаришда, давлат ҳокимиятининг асосий – мамлакат Президенти – институтини демократик тамойиллар асосида, амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ва умумэътироф этилган халқаро нормаларга тўлиқ мос равишда шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини тасдиқламоқда.

Ўтказилган жамоатчилик фикри сўровларининг натижалари шундан далолат берадики, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги Президент сайловини мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа, деб ҳисоблайди ва овоз беришда иштирок этиш зарурлигини англайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак сайлов ва унинг ўтказилиш санаси ҳақида хабардорликнинг юқори даражасини намоён этмоқда.

Ижтимоий-сиёсий ҳаётга ва умуман сиёсатга бўлган қизиқиш сиёсий онгнинг сиёсий билимни шакллантириш, муайян сиёсий мойилликлар ва йўналишларни онгли равишда танлаш ҳамда президентликка бўлажак сайловларда иштирок этишга замин яратувчи асосий тавсифи ҳисобланади.

Электорал тадқиқотлар натижалари мониторинги шуни кўрсатдики, Президентликка бўлажак сайлов фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига интеграциялашуви даражасини оширишга хизмат қилади, Президент сайловини ўтказиш санаси яқинлашгани сайин, мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига қизиқиш билдираётган фуқароларнинг сони ортиб бормоқда ҳамда мамлакатда ушбу соҳада содир бўлаётган ўзгаришларни кузатиб бормаётган респондентларнинг фоизи камаймоқда.

Жамоатчилик фикри сўрови давомида Ўзбекистон Президентлигига бўлажак сайловда иштирок этишга аҳоли тайёрлигининг юқори даражаси аниқланди: ўзбекистонликларнинг кўпчилиги ўзларининг шахсан таъкидлашларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бўлажак сайловида иштирок этишга тайёр.

Ўтказилган сўров натижалари мамлакат Президенти сайлови бўйича сайловолди кампаниясининг бориши ҳақида мамлакат фуқаролари маълумот оладиган энг оммабоп оммавий ахборот воситаларининг рейтингини тузиш имконини берди.

Сўровда иштирок этган фуқароларнинг (жинси, ёши, маълумот даражаси ва бандлик соҳасидан қатъи назар) кўпчилиги учун давлат телевидениеси сайлов кампаниясининг бориши ҳақидаги ахборотнинг энг оммабоп манбаси ҳисобланади.

Оммабоплик бўйича иккинчи ўринда Интернет туради, сўровлар натижаларига кўра, аҳолининг каттагина қисми мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва сайлов кампаниясининг бориши ҳақидаги маълумотларни  Интернет орқали олади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, кундалик турмушда мамлакат ички ҳаёти ҳақида маълумот олиш мақсадида Интернетдан фойдаланувчи респондентларнинг аксарияти учун «uz» домени энг оммабоп интернет-домен ҳисобланади. Респондентларнинг таъкидлашларича, «uz» доменларининг интернет нашрлари ва янгиликлар сайтлари (саҳифалари) мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида энг тўлиқ тезкор ва холис ахборотни тақдим этади.

Ўтказилган тадқиқот натижалари кўрсатганидек, жамоатчилик фикрида мамлакат Президентлигига бўлажак сайловларнинг муҳимлигини ва фуқароларнинг овоз беришда шахсан иштирок этиши зарурлигини англаб етиш устуворлик қилмоқда. Бевосита юзма-юз усулдаги сўров иштирокчилари бўлган 89,2% фуқаролар ва телефон сўровининг                          87,4% иштирокчилари фикрига кўра, Президент сайловида овоз беришда иштирок этиш ўзбекистонликлар учун мамлакат, жамият, ҳар бир фуқаро ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади ва улар демократик, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳаётнинг барча соҳаларини модернизация қилиш ва эркинлаштириш, Ўзбекистон халқининг фаровонлигини ошириш жараёнларини ушбу воқеа билан боғламоқдалар.

Тадқиқот давомида мамлакат Президенти сайловида овоз беришда шахсан иштирок этишнинг муҳимлиги ва зарурлиги ҳақида фуқароларнинг қуйидаги фикрлари аниқланди: (мамлакатнинг турли минтақаларида респондентлар билан ўтказилган интервьюдан олинган айрим парчалар тақдим этилмоқда).

***

Ўзини ва ўз юртини ҳурмат қилган ҳар бир фуқаро бутун мамлакатга тааллуқли бўлган тадбирларда, айниқса, давлат Раҳбари сайловида иштирок этиши керак, деб ҳисоблайман.

Фермер, Бухоро вилоятидан.

***

Мен мамлакатим, болаларим ва набираларимнинг келажагига бефарқ эмасман, шу боисдан овоз беришда қатнашиш мен учун шунчаки муҳим эмас, балки шартдир. Сиёсат бизга тааллуқли эмас, дейиш жуда ҳам хато, деб ўйлайман, ахир сиёсатчилар миллионлаб одамлар тақдирини ўзгартириши мумкин бўлган қарорларни қабул қилишади. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз Президент сайловида иштирок этиб, муносиб номзодга  овоз беришимиз керак.

Пенсионер, Андижон вилоятидан.

***

Болалигимда ота-онам билан бутун оила биргаликда мен ўқиётган мактабда жойлашган сайлов участкасида бўлиб ўтадиган сайловларга борар эдик. Бу гал мен сайловга, албатта, ўз фарзандларим билан бориб, ислоҳотлар учун, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталик учун, бир сўз билан айтганда, муносиб турмуш ва мамлакатимиз келажаги учун овоз бераман.

Ўқитувчи, Самарқанд шаҳридан.

***

Мен сайловларда ҳар доим иштирок этаман. Бутун ҳаётим мобайнида ҳеч бир сайловни ўтказиб юбормаганман. Биринчи марта овоз берганим эсимда. Бу жуда ҳаяжонли бўлган эди, ўша пайтдаги шахсий масъулият ва дахлдорлик ҳисси шу кунгача хотирамда сақланиб қолган. Менинг овозим муҳим ва зарурлигини биламан, шунинг учун албатта овоз бераман.

Фармацевт, Тошкент шаҳридан.

***

Президент сайлови – мамлакатимиздаги энг муҳим воқеа, унда иштирок этиш – мамлакатимизнинг қандай бўлиши, у қайси йўл билан ривожланиши, фарзандларимиз, невара-чевараларимиз қандай мамлакатда яшашига таъсир кўрсатиш демакдир. Шуни англасанг, сайловга келиб, муносиб номзодга овоз бериш қанчалик муҳимлигини тушунасан киши.

Қурувчи, Нукус шаҳридан.

 

Умуман олганда, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови – 2021” мавзусидаги жамоатчилик фикри комплекс сўровларининг натижалари фуқароларнинг ижобий ижтимоий кайфиятлари юқори даражадалиги ва ўзбекистонликларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга тайёрлигини аниқлаб берди.

"Ижтимоий фикр" РЖФАЯ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича ўтказилган жамоатчилик фикри сўровларей мамлаката Президентлигиги бўлажака сайловда аҳолининг юқори электорал фаоллик намойиш этишини прогноз қилиш имконини беради, чунки тадқиқотларнинга барча босқичлари якунланаётганы вақтд аксариит ўзбекистонликлар 2021 йили 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигиги бўлажака сайловда иштирок этишга тайёрлигини билдирдилар.