29.10.2021
421
2021 йилнинг 4 ноябрь куни “Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтади. Анжуман мавзуси “Ўзбекистонда социология фанининг шаклланиши – академик Раъно Убайдуллаеванинг ҳиссаси” деб номланади.
Илмий-амалий семинар ишида социология, сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ соҳаларининг Ўзбекистондаги ва яқин ҳамда узоқ хориж мамлакатларидаги етакчи олимлари иштирок этадилар.
Семинар доирасида академик Убайдуллаева Раъно Ахатовнанинг илмий ва профессионал фаолиятига бағишланган китоб ва видеоролик тақдимоти ўтказилади.
Семинарни ўтказиш санаси: 2021 йил 4 ноябрь, (Тошкент вақти билан) 14.00да. Тадбир 2 хил тартибда бўлиб ўтади: офлайн (Тошкент ш., Мустақиллик майдони, 5/3, 5 қават, мажлислар зали) ва онлайн (ZOOM платформаси орқали).