451

Ишга таклиф қиламиз

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий-тадқиқот муассасаси мақомидаги ташкилот бўлиб, унинг бош мақсадларидан бири жамоатчилик фикри динамикасининг асосий тенденцияларини аниқлаш, ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.

 Марказ фаолияти ҳақида ОАВлар, ижтимоий тармоқлар, ташкилотнинг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали аҳолига мунтазам тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиш учун Марказнинг матбуот хизмати жамоасига  ёш журналистларни ишга таклиф қиламиз.

 қўйиладиган талаблар:

  • олий маълумотнинг мавжудлиги;
  • камида бир йил давомида матбуот хизматида ишлаганлик тажрибаси;
  • пресс-релиз ва бошқа матбуот материалларини ёзиш техникаси ва усулларини билиш;
  • интервью, матбуот анжуманлари ва брифингларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини билиш;
  • интернет тармоғида ишлаш, мультимедиа ускуналаридан фойдаланиш кўникмалари;
  • рус ва ўзбек тилини мукаммал билишлиги;
  • инфографика билан ишлаш;

Маълумот учун :
тел.:        +998 71 239 14 97
                +998 90 910 02 36
эл.почта: ps@ijtimoiyfikr.uz