327

2021 йилнинг 25-26 ноябрь кунлари «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Марказ билан Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази (ВЦИОМ, Россия) ўртасида 2018 йил 16 ноябрда имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида социологлар Халқаро мактабининг «Планшет тадқиқотларини ташкил этиш: усуллар, хусусиятлар ва хавфлар» мавзусидаги машғулоти бўлиб ўтди.  

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори Рахимова Нигина Хайруллаевна  ва   Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг (ВЦИОМ, Россия) ижтимоий ва профессионал коммуникациялар бўйича директори, комплекс ижтимоий тадқиқотлар Маркази (ФНИСЦ РАН Россия) катта илмий ходими Седова Наталья Николаевна социологларнинг кузги мактаби иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат этдилар.

“Ижтимоий фикр” РЖФЎМ (Ўзбекистон) ва ВЦИОМ (Россия) ҳамкорлигидаги мактаб фаолиятининг мақсади социологик тадқиқотларни ўтказиш методологияси ва амалиётини ўзаро тажриба алмашиш, социолог мутахассисларнинг малакасини ошириш, ишнинг янги (планшет тадқиқотлари) усулларини амалиётга жорий этишдан иборат бўлиб, унда ВЦИОМ (Россия) Тадқиқотларни ташкил этиш департаменти раҳбари Шатохина Ирина Валерьевна маҳорат дарси ва амалиётини ўтказди.

Мактаб фаолияти якуни бўйича социологларнинг Халқаро мактаби фаолиятини ва планшет тадқиқотларини ташкил этишнинг методологик моделларини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар қабул қилинди ҳамда социологларнинг Халқаро мактаби иштирокчиларига сертификатлар топширилди.