02.08.2023
229
Парламент комиссиясининг 2023 йил 28 июлдаги 49-сонли қарорига 2-илова Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ““Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” шиори остида фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 5-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. “Нажот-таълимда, нажот-тарбияда, нажот билимда” шиори остида ёшлар ўртасида маърифий-тарбиявий тадбирларни ташкил этиш;
2. Кам таъминланган мактаб битирувчилари учун олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига бепул тайёрлаш курсларини ташкил этиш;
3. Мактабгача, мактаб ва олий таълим муассасаларида таълим сифати устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш;
4. Чет давлатларда ўқишни режалаштирилган ёшларни ҳуқуқий билимларини шакллантириш;
5. “Замонавий билим”, “Мукаммал касб”, “Маънавий баркамол шахс” тушунчаларини мазмун моҳиятини ёшлар ўртасида тарғиботини олиб бориш;
6. Ёшларни турмуш қуришга тайёрлаш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдини олиш бўйича кўникмалар бериш;
7. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уюшмаган ёшлар ўртасида профилактик ишларни олиб бориш;
8. Бизнесда, давлат ташкилотларида юқори чўққиларга эришган шахсларнинг тажрибалари билан таништириш мақсадида ёшлар иштирокида мотивацион учрашувлар ўтказиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2023 йил 2 августдан 4 сентябргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.