258

2021 ЙИЛ БЎЙИЧА НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДА «ОЧИҚЛИК ИНДEКСИ» ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ–6181-сон «2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг 5-бандига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши белгиланган. Мазкур индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилади.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти тасдиқланди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини шакллантириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик даражасини баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди.

Мазкур методика асосида 100 дан ортиқ республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан баҳолаш ишлари амалга оширилди («Очиқлик индекси»ни аниқлашда фаол иштирок этган ННТларнинг тўлиқ рўйхати билан сайтимиз орқали танишишингиз мумкин).

Баҳолаш натижасига кўра 2021 йил бўйича «Энг шаффоф нодавлат нотижиорат ташкилотлари топ – 20» рўйхати қуйдагича:

т/р

2021 йил якуни бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида эълон қилинган

«Очиқлик индекси» натижалари

1.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди

2.

                                 Ўзбекистон-Япония маркази

3.

«Заковат интелектуал клуби» нодавлат ноижорат ташкилоти

4.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

5.

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси

6.

«Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти»

7.

«Шарқ аёли» халқаро аёллар жамғармаси

8.

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази

9.

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази

10.

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази

11.

Муассаса шаклидаги «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилоти

12.

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси

13.

Ўзбекистон «Қизил ярим Ой» жамияти

14.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси

15.

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик маркази

16.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

17.

Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти

18.

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди

19.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси

20.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида «Очиқлик индекси» ҳар йил якунлари бўйича эълон қилиб борилиши муносабати билан йил якунлари бўйича энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлашда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Манба: ЎЗБЕКИСТОН НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ МИЛЛИЙ АССОЦИАЦИЯСИ

Link: http://ngo.uz/uz/2021-yil-buyicha-nodavlat-notizhorat-tashkilotlari-urtasida-ochiklik-indeksi-elon-kilindi