32

Жорий йилнинг 19 май куни “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан фуқаролар Ўзбекистонда болалар тарбияси ва улар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ҳақида” мавзусида социологик тадқиқот ўтказишни бошлади.

Мазкур тадқиқотни ўтказишдан мақсад фуқароларнинг бола тарбиясига бўлган муносабати, болалар ҳуқуқларининг таъминлаш даражаси, ота-оналарнинг тарбиядаги иштироки, давлат сиёсати ва жамиятдаги устувор қадриятларга нисбатан фуқароларнинг муносабати ўрганилади.

Шунингдек мазкур сўровнома доирасида фуқаролардан болалар тарбиясидаги муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, интизом ва қадриятларнинг тарбиядаги ўрни, ота-оналарнинг тарбиявий масъулияти ва моддий ҳолатининг таъсири, давлат ва таълим муассасаларининг болалар тарбиясидаги роли ҳамда болаларни ҳимоя қилиш зарур бўлган асосий ҳуқуқлар ва хатарлар яъни жамиятда болаларга оид долзарб муаммолар зўравонлик, интернет хавфсизлиги, эрта никоҳ ва бошқалар ҳақида фикр-мулоҳазаларини  ўрганишдан иборат.

Ижтимоий фикр” маркази болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий онгни ошириш ва тарбия тизимини такомиллаштириш борасидаги тадқиқотларни изчил давом эттиради. Ушбу тадқиқот жамиятда болаларга оид масалаларнинг долзарблиги ва уларни ҳал этишда барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги муҳим эканини яққол намоён қилади.