239

2024 йилнинг 12-14 январ кунлари, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Ёшлар оромгоҳи”да ташкилотлардаги раҳбарларнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда, 2024 йил давомида ёшлар сиёсатига доир амалга ошириши лозим бўлган 8 йўналишда ишлаб чиқилган дастурлар муҳокама қилинди.

Жумладан, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, тоифалар билан ишлаш, муаммоларни тизимли ўрганиш ва бириктириш механизмлари, ёшлар билан ишлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, истиқболли ёш кадрларни тайёрлаш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ёш ходимларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, "ёшлар масъулларига ёшларга хорижий тилларни ўргатиш ва китобхонликка жалб этиш бўйича ташкил этилган янги лойиҳалар”, ёшлар масаласига масъулларнинг медиа саводхонлигини ошириш ва ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш усуллари, маслаҳатчиларнинг функционал хизмат вазифалари, улар фаолиятини сарҳисоб қилиб бориш тартиби каби муҳим вазифалар ўрганилди.

Шунингдек, семинарда “ташкилотлар тизимида волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида”, “бошқарув омиллари: ташкилотда ходимлар бошқарувининг ички ва ташқи омиллари”, “ходимларнинг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш ҳамда “беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш” “иқтидорли ва креатив ёш ходимлар, шу жумладан ёш хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари” мавзуларида тақдимотлар қилинди.

Тадбирда, Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш  маркази бўлим мутахассиси Бобоев Шерзод Норкузиевич ҳам иштирок этди ва сертификат билан тақдирланди.