139

Биз сен билан фахрланамиз, Улуғбек!

Ўзбекистон терма жамоа аъзоси, 2020 йилги олимпиада ўйинлари ғолиби, Улуғбек Рашитов Парижда ўтказилаётган 2024-ёзги олимпиада ўйинларида иккинчи олтин медал соҳиби бўлди.

22 ёшли таэквандочи Улуғбек Рашитов ёзги олимпия ўйинларининг 1/16 финалида Ҳонг конглик спортчи Ло Wаи Фунгга қарши даянга тушди ва 2:0 (12:0, 9:2) ҳисобида ғалаба қозонди. Чорак финалда унга хитойлик Лианг Юшуаи рақиблик қилди. Лианг Юшуаи 0:2 (1:2, 2:9) ҳисобида мағлуб бўлди. Улуғбек Рашитов Испаниялик рақиби Жавиер Перез Полони енгиб финал босқичига ўтди. Финалда 2:0 ҳисобида Иорданиялик рақиби Заид Каримни мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Улуғбек Исматуллаевич Рашитов 2020-йилги ҳамда 2024-йилги икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таэквондочиси сифатида тарихга кирди.

Энг қувончлиси, Улуғбек Рашитов шарафига Парижда Ўзбекистон мадҳияси янгради.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази барча юртдошларимизни ҳамда Ўзбекистон ифтихори Улуғбек Рашитовни ушбу ёрқин ғалаба билан муборак этади. Ютуқларинг бардавом бўлсин Улуғбек!