16.05.2024
189
Тошкентда қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича минтақавий экспертлар кенгаши бўлиб ўтди
Жорий йил 14 май куни Тошкент шаҳрида Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Мазкур конференция Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ), Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Оила ва аёллар масалалари қўмитаси, шунингдек БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ (МОПДММ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ушбу кенгаш Минтақавий экспертлар кенгаши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 3-4 март кунлари Тошкентда ташкил этилган юқори даражадаги "БМТ глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий ҳамкорлиги" халқаро конференциясида илгари сурилган ва халқаро ҳамкорлар томонидан кенг кўламда қўллаб-қувватланаётган ташаббуси доирасида ташкиллаштирилган.
Мазкур тадбирда Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD., В.С.Алексеева ҳам иштирок этди.
Конференцияда БМТ Бош котиби ўринбосари –Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков, Бош котибнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, МОПДММ раҳбари Каха Имнадзе, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Aксилтеррор қўмитаси Ижроия директорати раҳбари вазифасини бажарувчи Вэйсун Чен, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари раҳбарлари нутқ сўзлашишди.
Шунингдек ушбу тадбирда кўплаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан МДҲ Aксилтеррор маркази, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси, ОҲИЧК Котибияти, ИҲТ Парламентлараро Иттифоқи, КХШТ ва БMT тузилмалари, хусусан Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссар бошқармасининг юқори даражали вакиллари иштироки этишди.
Тадбир доирасида "Репатриантларни реабилитация ва реинтеграция қилишга давлат ва умумий ижтимоий ёндашувнинг аҳамияти", "Маҳаллий жамоалар ва жамоат ташкилотларининг соҳадаги ўрни" каби муҳим мавзуларда олиб борилди.