177

Жорий йилнинг 15 июл кунидан бошлаб “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан Фуқаролар миграциявий жараёнлар ҳақида: шахсий тажриба, баҳо ва муносабатмавзусида жамоатчилик фикри сўровини ўтказиш бошланди.

Мазкур жамоатчилик фикри сўровини ўтказишдан мақсад фуқароларнинг меҳнат миграциясига кимни кўмаги билан ва ким билан чиқишлари, қайси давлатларга боришлари, меҳнат фаолияти давомида қандай соҳаларда ишлаганлиги, ишлаш шаклининг қонунийлик ҳолатини ўрганиш, шунингдек меҳнат миграцияси давомида орттирган тажрибалари ва меҳнат шароитларидан қониқиш даражасини ўрганиш ва меҳнат миграциясига кетиш режалари каби саволларга аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.