292

25 январ куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Таъсисчиларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Таъсисчилар мажлисини Марказ раҳбари Н.Х.Раҳимова очиб бердилар. Таъсисчилар мажлисини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг социология кафедраси мудири Э.Х.Заитов олиб борди.

Мажлис кун тартибига асосан унда Марказ директори, иқтисодиёт фанлари доктори Н.Х.Раҳимованинг “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида​” 2019 йил 22 февралдаги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан 2023 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди ва муҳокама қилинди.

Мажлис иштирокчилари маъруза юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, Марказнинг 2023 йилдаги фаолиятига баҳо бердилар. Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий иш кафедраси мудири профессор Н.М.Латипова сўз олиб Марказ билан ҳамкорлик натижалари яъни кафедра талабаларининг амалиётлари, “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” журналида кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий мақолалари чоп этилаётганлиги  ва ютуқлари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Миллий университети Социология кафедраси профессори А.Холбеков сўз олиб Социология кафедраси ва Марказ ҳамкорлигида олиб бораётган фаолиятини юқори баҳолаб келгусида ҳамкорликка муваффақиятлар билдирди.  

Мажлисда, шунингдек, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази тафтиш комиссиясининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, Марказ назорат-тафтиш комиссияси аъзоси А. Юсуповнинг ҳисоботи тингланди ва маълумот учун қабул қилинди.

Таъсисчилар мажлисида Марказнинг 2024 йил учун иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тасдиқланди.