342

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ таъсис этилган “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан, маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фидокорона меҳнатлари учун бир қатор юртдошларимиз тақдирландилар. 

Тақдирланганлар орасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг амалий тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими супервайзери Халиқова Умида Мухамаджоновна ҳам ушбу фахрли “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эсдалик нишонини “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг директори Н.Х.Рахимова топширди.

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси Халиқова Умида Мухамаджоновнани муносиб мукофот билан самимий табриклаб унга соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди!

Мукофот муборак бўлсин!