123

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги 2024 йил байрами билан самимий муборакбод этади!

Янги йил байрами муносабати билан юртдошларимизга йил давомида яхши кайфият ва омад, мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, хонадонларига файзу-барака, дастурхонларига тўкин-сочинлик тилаймиз.

Қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги 2024 йил, она ватанимиз учун катта имкониятлар ва зафалар даври бўлсин ҳамда қувончли ташвишларга тўла бўлишига тилакдошмиз.

Юртимизда доимо тинчлик-барқарорлик ҳукм сурсин, халқимизнинг ҳаёти фаровон ва мамлакатимиз истиқболи нурафшон бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!