121

«Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистонда бошқарувдаги раҳбар аёллар ТОП-40 рейтинги рўйхатини янгилади

 

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари, Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат бошқарув тизимида ва ташкилотлардаги раҳбар аёлларнинг рейтингини янгилади.

Рўйхатга киритилган аёллар юртимизда меҳнат қилаётган мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий-сиёсий жараёнларида фаол иштирок этаётган 300 га яқин номзодлардан сараланиб олинган.

Экспертлар рўйхатга фаол, ташаббускор, жамият билан ҳамнафас ҳаракат қилиб юртимиз равнақи йўлида, ўз ҳалол меҳнатлари билан жамиятимиз ҳамда давлатимиз ривожи учун фидокорона хизмат қилаётган нодавлат ташкилотлар вакилаларини ҳам киритишган.   

Таъкидланишича, сиёсий партияларда хотин-қизлар улуши 47 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорлик фаолиятида эса 37 фоизга етган. Раҳбар лавозимларда ишлаётган аёллар улуши — 33 фоиз. Бугунги кунда 2 мингга яқин давлат ва жамоат ташкилотларига аёллар раҳбарлик қилмоқда.