07.12.2023
154
Байрам табриги
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллик байрами муносабати билан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барчангизни қизғин муборакбод этади!
Ўзбекистон Конституцияси фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган ҳолда, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олинган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат, эркин фуқаролик жамиятни барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган Асосий қонунимизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мавқейини эътироф этиб, ҳар биримиз чуқур ақл-идрок, юксак сиёсий-ҳуқуқий онг, бевосита дахлдорлик ҳисси ва замонга ҳамнафас бўлган ҳолда аждодларимиздан қолган бой маънавий мерос ва умуминсоний қадриятларни ёш авлодга меҳр билан ўргатиш конституциямизни шараф билан улуғлаш унга тўлақонли масъулият билан амал қилиш ҳар биримизнинг юксак фуқаролик бурчимиздир.
Бугунги масъулиятли дамларда Ўзбекистон халқининг ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамликда бўлиши Конституцияга ва қонунларга ҳурмат билан, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб, инсон қадри ва халқ манфаатини амалда таъминлаш ҳар бир фуқаронинг ҳаёт ва фаолият тарзига айланмоғи керак.
Мамлакатимиз ҳаётидаги улуғ байрам муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётда юксак зафарлар тилаймиз. Юртимизни доимо тинчлик-осойишталик, файзу барака асло тарк этмасин!
“Ижтимоий фикр” республика
жамоатчилик фикрини
ўрганиш Маркази