8

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мамлакатимиз фуқароларидан “Ўзбeкистонда атроф-муҳит ҳолатини фуқароларнинг идрок этиши” мавзусида юртимизда экологик вазият ва аҳолининг атроф-муҳитга муносабатини ўрганишга қаратилган йирик социологик тадқиқот ўтказишни бошлади.

Сўровнома фуқароларнинг экологик хабардорлик даражаси, атроф-муҳитга муносабати, сўнгги йилларда кузатилган ўзгаришлар, энг жиддий экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифларини қамраб олган. Шу билан бирга, аҳолининг “яшил иқтисодиёт” тамойилларига муносабати, сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги фикр-мухолазаларини ўрганишдан иборат.

Мазкур тадқиқот 2025 йил Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни баҳолашга қаратилган бўлиб дастурда “2025 йил – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили” сифатида белгиланган бўлиб, экологик барқарорлик, тоза энергия манбалари, яшил инфратузилма ва чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш каби устувор йўналишлар назарда тутилган. Шу маънода, “Ижтимоий фикр” маркази ўтказаётган ушбу тадқиқот давлат ислоҳотларининг жамиятда қандай қабул қилинаётганини баҳолаш ва уларнинг ижтимоий самарадорлигини ўрганишга хизмат қилади.

Натижалар давлатнинг экологик сиёсатини такомиллаштириш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ва барқарор келажак сари йўналган “яшил” ислоҳотларни янада самарали амалга оширишда ишончли асос бўлиб хизмат қилади.