25

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори “Дўстлик” ордени билан мукофотланди!

Жамият тараққиётининг барқарорлиги, миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда илмий таҳлил ва холис сўзнинг аҳамияти беқиёсдир. Шу йўналишда қатор самарали ишлар амалга ошириб келаётган “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Рахимова Нигина Хайруллаевна давлатимиз раҳбари фармойишига биноан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Бу орден — жамият ҳаётида очиқ мулоқот ва ижтимоий фаолликни кучайтириш, фуқароларнинг кайфиятини чуқур англаш ҳамда давлат сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган узоқ йиллик меҳнатнинг муносиб баҳосидир.

Илмий жиҳатдан асосланган социологик тадқиқотлар орқали марказ давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ишонч кўпригини мустаҳкамлаб келмоқда. Мазкур мукофот нафақат раҳбар шахсининг хизматларини, балки бутун социологик жамоатчиликнинг юртимиздаги ислоҳотларга қўшган ҳиссасини ҳам тасдиқлайди.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси ўз раҳбарини чин дилдан муборакбод этади ва унинг илмий ва амалий йўналишдаги саъй-ҳаракатлари келгусида ҳам жамият тараққиёти учун янги имкониятлар очишига ишонч билдиради.

Мукофот муборак бўлсин!