299

Жорий йилнинг 17-май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ҳамкорлигида Инсон капитали ижтимоий давлатни барқарор ривожлантириш омили сифатидамавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияда «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Рахимова Нигина Хайруллаевна “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш муаммолари” мавзусида ҳамда Марказ директорининг биринчи ўринбосари Хаджимухамедов Марат Каримович “Гендер тенглигини таъминлашнинг умуминсоний ва миллий жиҳатлари” мавзусида ўз фикр мулоҳазалари, таклиф тавсиялари билан  иштирок этишди.

Шунингдек, Республика илмий-амалий конференциясида М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва “Интилиш” Республика ахборот таълим марказининг вакиллари, 20 га яқин ҳамкор ташкилотлар, шу билан бирга профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар, илмий ходимлар, докторантлар, изланувчилар, магистрлар ва талабалар шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур конференция доирасида ижтимоий ҳимоя тизими, ижтимоий хизмат кўрсатиш, ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш, қийин вазиятда қолган ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, оила ва гендер каби йўналиш ва соҳаларга оид маърузалар тингланди.

Шунингдек ушбу конференцияда халқаро ва маҳаллий эксперт ва олимлар, соҳа  мутахассислари ижтимоий ишнинг янги инновацион моделларини ишлаб чиқиш, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, ижтимоий ишга инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий моделларни жорий қилиш, ижтимоий ишни ташкил қилишда идоралараро интегратсион фаолиятни йўлга қўйиш каби долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.