113

Жорий йилнинг 16 май куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Етакчи ташкилот сифатида “Жанубий Оролбўйи хотин-қизлар гендер тенглигини таъминлашнинг ижтимоий маданий хусусиятлари” мавзусида, социология фанлари доктори (DSc) диссертация иши илмий муҳокамадан ўтказилди.

Мазкур илмий муҳокамада, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий кенгаш жамоаси диссертация мавзусини кенг муҳокамадан ўтказиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мустақил изланувчиси Сеитова Зухрахон Пиржановна томонидан тайёрланган “Жанубий Оролбўйи хотин-қизлар гендер тенглигини таъминлашнинг ижтимоий маданий хусусиятлари” мавзусидаги, 22.00.02 - Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи ихтисослиги бўйича, социология фанлари доктори (DSc) диссертация ишини ҳимоя қилишга тавсия этилди.