04.04.2024
279
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш учун 1- ва 2-танловларини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловлар мавзулари:
➡️ “Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида
Давлат гранти 1-танлови
➡️ ““Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойили асосида аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш” мавзуида
Давлат гранти 2-танлови
Танловга Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори ~ 200 миллион сўмгача;
⏳ Ҳужжатлар 2024 йил 1 апрелдан 2 майгача қабул қилинади.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин: www.fondngo.uz
➡️ Давлат гранти лойиҳаси учун ариза шаклини юклаб олиш: www.fondngo.uz/ariza