15

ОДАМ САВДОСИ ҲАҚИДА ЖАМОАТЧИЛИК ОГОҲЛИГИ — БАРҚАРОР ЖАМИЯТ ОМИЛИДИР

Одам савдоси бугунги глобаллашув шароитида инсон ҳуқуқлари, шахсий эркинлик ва қадр-қимматга қарши қаратилган энг хавфли трансмиллий таҳдидлардан бири сифатида намоён бўлмоқда. У нафақат алоҳида шахслар тақдирига издан чиқарувчи таъсир кўрсатади, балки жамиятда ижтимоий барқарорлик, ишонч ва адолат тамойилларига ҳам жиддий путур етказади.

Шу нуқтаи назардан, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мазкур муаммонинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, аҳоли орасида одам савдоси хавфлари, унинг сабаб ва оқибатлари ҳамда олдини олиш механизмларига оид жамоатчилик фикрини тизимли равишда ўрганиб келмоқда. Марказ томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган социологик тадқиқотлар аҳолининг одам савдоси ҳақидаги хабардорлик даражасини аниқлаш, хавф гуруҳларини белгилаш ва уларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини чуқур таҳлил қилиш, профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда давлат ва жамоат институтлари фаолиятига нисбатан жамоатчилик муносабатини ўрганиш каби муҳим йўналишларни қамраб олган.

Олинган таҳлил натижалари инсон савдосига қарши курашиш бўйича амалий чора-тадбирларни такомиллаштириш, аҳоли орасида ҳуқуқий онг ва ҳушёрликни ошириш, шунингдек, профилактик ишлар самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Сиз ўзингиздан сўраб кўринг — одам савдоси хавфлари ҳақида етарли маълумотга эгамисиз ва яқинларингизни бу таҳдиддан ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўряпсиз?

Жамиятда огоҳлик қанчалик юқори бўлса, ушбу иллатга қарши кураш шунчалик самарали бўлади.

Мазкур видеоролик Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида тайёрланган.