31.08.2025
28
“Ўзбекистон мустақиллиги – 34 йил” мавзусидаги жамоатчилик фикри сўрови натижалари бўйича
1-сентябрь – ҳар бир ўзбекистонлик учун ўтмишдан фахрланиш, келажакка ишонч ва Ватанга меҳр-муҳаббат туйғуси жўш урган кун. Бу йилги байрам мамлакатнинг янгиланиш ва олдинга ишончли ҳаракати даврини акс эттирувчи "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" деган ҳаётбахш шиор остида ўтказилмоқда.
Байрам арафасида «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ социологик сўров ўтказди, сўров Мустақиллик куни фуқаролар томонидан миллий бирлик ва келажакка ишонч рамзи сифатида қабул қилинишини кўрсатди
Аҳолининг мутлақ кўпчилиги байрамни ўзгача туйғу билан кутиб олади, чунки 97% фуқаролар мамлакат учун фахрланиш туйғусини ҳис қилади; 87,6% сўралганлар байрамона, қувноқ кайфиятни таъкидлашди; 84,7% сўров иштирокчилари бу кунни халқнинг якдиллиги билан боғлайди; 95,5% аҳоли Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлигидан фахрланади.
Мустақиллик нафақат тарихий воқеага, балки янги имкониятлар манбаига айланди. 79,1% фуқароларнинг қайд этишича, сўнгги йилларда уларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариш ва ҳаётий мақсадларга эришиш имкониятлари сезиларли даражада кенгайди.
Жамоатчилик онгида мамлакат келажагининг илҳомлантирувчи қиёфаси ҳам мустаҳкамланди. Қарийб барча респондентлар Ўзбекистонни кучли ва фаровон (97,8%), тинч ва мустаҳкам (88,9%), маънавий бой ва маданиятли (85,3%), замонавий ва инновацион (81,9%) давлат сифатида кўришади.
Ўтказилган тадқиқот Мустақиллик куни халқ учун миллий ғурур рамзи, кўтаринкилик ва мамлакатнинг порлоқ келажагига ишонч манбаи бўлганини яққол тасдиқлайди.
«Ижтимоий фикр» РЖФЎМ