175

Азиз юртдошлар!

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ҳаётимиз қувонч ва эзгулик нурига тўлиб турган ушбу саодатли кунларда қутлуғ айём – Рамазон ҳайити билан барчангизни муборакбод этади.

Муборак Ийд-ал-фитр айёмини хурсандчилик билан кутиб олаётган юртдошларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, дастурхонларига тўкин-сочинлик, хонадонларига файзу барака тилаймиз.

Заҳматкаш халқимизнинг пок ниятлари, эзгу мақсадлари доимо ижобат бўлсин, юртимиздаги ҳар бир хонадон нурларга тўлсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар!

 

 

“Ижтимоий фикр”

республика жамоатчилик

фикрини ўрганиш Маркази