228

Жорий йилнинг 15 май куни  "Оила ва гендер" илмий-тадқиқот институти томонидан “Халқаро Оила кунининг 30 йиллиги" муносабати билан “Оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари: фаровон ҳаёт, таълим ва барқарор келажак" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази матбуот хизмати раҳбари Дилдора Ахмедова ҳам иштирок этди.

Давра суҳбатида республикамизнинг нуфузли ташкилот ва марказлари иштирок этишди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Маҳкамова Зулайҳо Бахриддиновна, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистон доимий вакили Нигина Абасзада, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Артикова Светлана Баймирзаевна, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражаб кириш сўзи билан иштирок этишди.

Давра суҳбатининг 100 дан ортиқ иштирокчиларига “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтида тайёрланган оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган қўлланма ва рисолалар ҳамда “Бахтли ва мустаҳкам оила тимсоли” мавзусидаги ўтказилган сотсиологик тадқиқот натижалари тақдим этилди. Халқаро Оила куни муносабати билан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.