235

30 декбр куни Ёшлар ижод саройида маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси аъзолари иштирокида Тошкент шаҳри ва туманлардаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда ёшлар билан ишлаш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда ёшларнинг муаммоси ва қизиқишини ўрганиш бўйича маҳаллаларда хатлов ишлари ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси”ни янгича ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.  Мулоқот якунида 2023 йил давомида фаоллик кўрсатган 60 нафар ёшлар етакчилари эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Маҳаллада ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Бобоев Шерзод Норқўзиевичга “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бориш учун ишонч билдирди ва эсдалик совғаси билан тақдирлади.

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоаси Бобоев Шерзод Норқўзиевични самимий табриклаб унга соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди!