22.04.2026
9
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА СТАЖИРОВКА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 18-апрелидан 16-майига қадар “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази матбуот хизмати раҳбари Ахмедова Дилдора Олимжоновна Реджеп Тайип Эрдоған Университетида стажировка ўтамоқда.
Мазкур стажировка давомида Туркия олий таълим тизими тажрибаси, хусусан, социология ва бошқа ижтимоий фанлар йўналишидаги замонавий ёндашувлар, таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда илмий-тадқиқот методологияси ўрганилмоқда.
Шунингдек, стажировка доирасида турк талабалари учун маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашинуви таъминланмоқда.
Мазкур жараён халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятни ошириш ҳамда истиқболда қўшма таълим ва тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун муҳим замин яратмоқда.




