18

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ ОИЛА” мавзусидаги жамоатчилик фикри сўровини ўтказишни бошлади.

Тадқиқот ўтказишдан мақсад мамлакатимизда оилаларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш, оилалар барпо этилиши ва мустаҳкамлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш, оилавий муҳитни, оиланинг вужудга келиши ва ривожланиши жиҳатлари, бугун оилага таъсир қилувчи ижобий ва салбий омиллар, замонавий жамиятда оилалардаги асосий фарқлар ва келишмовчиликлар, оилавий меҳнат фаолияти ҳақида фуқароларимизнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.

Шунингдек, мамлакатимиз аҳолисининг никоҳ шартномалари ҳақидаги билимлари бугун замонавий оилаларда никоҳ шартномаларининг истиқболлари ва роли тўғрисида қарашларини ўрганиб таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқотда мамлакатимизнинг барча минтақаларида яшовчи фуқаролар, шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси, эркаклар ва аёллар, иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторларида банд бўлган турли миллатлар ва ижтимоий қатламлар вакиллари, ёшлар, ўрта ва кекса ёшдагилар иштирок этмоқдалар.