02.07.2026
15
ДАВЛАТ ГЕРБИ - МИЛЛИЙ ҒУРУР ВА ДАВЛАТЧИЛИК ТИМСОЛИ
2 июл мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий сана сифатида нишонланади. 1992 йилнинг шу куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги Қонун қабул қилиниб, Давлат герби мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва миллий давлатчилигининг муқаддас рамзларидан бири сифатида тасдиқланган.
Давлат герби халқимизнинг кўп асрлик тарихи, миллий қадриятлари, тинчлик, меҳнатсеварлик ва фаровонликка интилишини ўзида мужассам этган. Ундаги ҳар бир рамз Ватанга садоқат, миллий бирлик ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни ифода этади.
Давлат рамзларига юксак эҳтиром кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчи, юрт тақдири ва келажагига дахлдорлик ҳиссининг муҳим ифодасидир.


