42

Ижтимоий жараёнларни ўрганиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир таҳлил ва тадқиқотларни кучайтириш хамда давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро мулоқотни ривожлантириш мақсадида Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик давлат ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатларни чуқур таҳлил қилиш, ҳамкорликда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий тадқиқотларни олиб бориш, мутахассисларни малакасини ошириш, илмий анжуманлар ва давра суҳбатларини олиб бориш имкониятини яратади. Шунингдек, ижтимоий жараёнларни таҳлил қилиш натижалари асосида стратегик тавсиялар ишлаб чиқиш, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва давлат бошқарувининг самарадорлигини оширишга ​​хизмат қилади.

Тадбирда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент В.С.Алексеева ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети илмий ишлар ва инновация бўйича проректор, юридик фанлари доктори профессор Ш.Х.Зулфикоров, “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари, курсант-тингловчилар иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир якунида Жамоат хавфсизлиги университети талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Мазкур тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳар икки томон фаолияти учун янги даврни бошлаб беради.