14

"Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча сўз ва қалам аҳлини, оммавий ахборот воситалари фидоий ходимларини касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз!

Жамиятдаги ҳар бир ислоҳот, ҳар бир воқелик, ҳар бир муаммо — аввало сўз, сўнг фикр орқали шаклланади. Шу маънода журналистика нафақат ахборот тарқатиш воситаси, балки ижтимоий онгни тарбияловчи, жамоатчилик фикрини йўналтирувчи, тараққиётнинг муҳим интеллектуал негизи сифатида намоён бўлмоқда.

Бугунги ўзгарувчан замонда халқ билан давлат ўртасида ишончли мулоқотни таъминлаш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамиятга очиқ ва холис етказиш, одамлар манфаатини ифода этиш — журналистлар зиммасидаги улкан масъулиятдир. Айниқса, ахборот оқими жадаллашган, сохта ахборот ва сунъий манипуляция хавфи ортиб бораётган шароитда ҳақиқатни айтиш, сўз орқали ҳақиқий воқеликни тиклаш — катта жасорат, профессионаллик ва фидойилик талаб этади.

Марказимиз доимий таҳлил олиб борадиган жамоатчилик фикри натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ишончли, фактларга асосланган, холис ахборот жамиятда ижтимоий мувозанатни сақлашда, фуқаролик фаоллигини оширишда, аҳоли руҳий-ижтимоий барқарорлигини таъминлашда ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Бу борада сиз — ОАВ вакилларининг ўрни беқиёс.

Бугунги кун журналистикаси — таҳлилчи, кузатувчи ва таъсир қилувчи куч сифатида жамият онгини шакллантирмоқда. Биз сизнинг ҳар бир мақолангиз, репортажингиз, таҳлилингиз ортида турли ижтимоий қатламлар овози, эҳтиёжи ва интилишлари акс этганини кўрамиз. Бу — жамият учун, фуқаро учун, келажак учун хизматдир.

Сизларнинг қаламингизга ўткирлик, фаолиятингизга муваффақият, ҳаётингизга барака ва бардавом илҳом тилаймиз. Фикр эркинлиги, сўз масъулияти ва жамоатчилик ишончи — сиз билан.

Байрамингиз муборак бўлсин азизлар!

 

Ҳурмат билан "Ижтимоий фикр"

Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази