17

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан Ўзбекистон аҳолиси орасида “Фуқароларнинг шахсий саломатликка, фаол турмуш тарзи ва соғлиқни сақлашга муносабатимавзусида социологик тадқиқот ўтказишни бошлади.

Тадқиқот мақсади аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига муносабатини, психологик саломатлик ҳолатини ва давлат ислоҳотларига ишонч даражасини холис ва аниқ маълумотлар асосида аниқлашдан иборат.

Мазкур тадқиқот саволномаси фуқароларнинг шахсий ва руҳий саломатликлари, респондентлар ўзини ўзи баҳолаш даражаси, психологик ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари, юртдошларимизнинг жисмоний фаоллик даражаси, спортга муносабат ва унга халақит берувчи омиллар, соғлиқни сақлаш ислоҳотлари ҳақидаги хабардорлик каби саволларга фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.

Ўрганилаётган маълумотлар аҳоли салоҳияти, саломатликка муносабат ва давлат хизматларининг сифатини баҳолаш, шу асосда миллий соғлиқни сақлаш сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилади.