30.03.2025
33
Азиз ватандошлар!
Ҳурматли юртдошлар Сизни барчамиз учун азиз ва муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик Фикрини Ўрганиш Маркази жамоаси номидан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз!
Рамазон ҳайити юксак маънавий ва ахлоқий қадриятларни, инсонпарварлик ва бағрикенглик, бирдамлик ва меҳр-оқибат, саховат ва мурувват каби олижаноб фазилатларни ўзида мужассам этган улуғ айёмдир. Асрлар давомида халқимиз учун бу айём дунё ва охират саодатини топишга, қалб ва маънавият поклигига, инсонларни ўзаро эҳтиром ва ҳамжиҳатликка чорлаб келаётган муборак кун сифатида қадрланиб келмоқда.
Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида халқимизнинг юксак маънавий мероси, фуқаролик масъулияти ва бағрикенглик маданияти мамлакатимиз тараққиёти ва барқарор ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Рамазон ҳайити эса ана шу юксак қадриятларни янада мустаҳкамлашда ва халқимизнинг маънавий ҳаётини бойитишда алоҳида ўрин тутади.
Шу улуғ ва муборак айёмда ҳар бир юртдошимизга соғлик саломатлик, хонадонларига тинчлик ва осойишталик, оилаларимизга файзу барака, муҳаббат ва самимият, фаровон ҳаёт тилаймиз!
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!