20

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази барча юртдошларимизни 14-январ Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклайди. Биз Ватан мудофааси ва хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган барчани: ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан тортиб, юртимиз равнақи учун сидқидилдан ҳисса қўшаётган турли соҳа мутахассисларини чин дилдан қутлаймиз.

Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган, масъулиятли ва шарафли бурчини муносиб адо этаётган мамлакатимизнинг мард-жасур ўғлонларига чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг халққа фидокорона хизматингиз, давлат манфаатларига чуқур садоқатингиз ва меҳнатингизга виждонан муносабатингиз Ўзбекистоннинг барқарорлик, бунёдкорлик ва тараққиёт йўлидан дадил қадам ташлашига хизмат қилмоқда.

Ушбу муҳим кунда сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Хонадонларингизда ҳамиша тотувлик ва осойишталик ҳукм сурсин, Ватанимиз обод ва фаровон бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!