03.03.2026
7
Жорий йилнинг 25 феврал куни Тошкент шаҳрида IT соҳасидаги нуфузли тадбирлардан бири “Uzbekistan Tech Certifications Summit 2026” бўлиб ўтди. Ушбу саммитда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази вакиллари ҳам иштирок этди.
Тадбирда Марказ Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги хизмати мудири Муратов Тимур Равильевич ҳамда Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги хизмати мутахассиси Набиев Азим Акрамович иштирок этишди.
Саммит доирасида халқаро сертификатлаштириш тизимларининг рақамли трансформация жараёнларидаги аҳамияти, киберхавфсизлик, булут технологиялари ва лойиҳаларни бошқариш соҳаларидаги замонавий тенденциялар муҳокама қилинди. Шунингдек, давлат ва хусусий секторда IT-инфратузилмани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда иштирок этиш Марказ фаолиятида ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш, рақамли жараёнларни оптималлаштириш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ IT-бошқарув тизимини ривожлантириш борасида муҳим аҳамият касб этди. Саммит давомида соҳадаги етакчи мутахассислар билан фикр алмашилди, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Олинган билим ва тажрибалар Марказнинг рақамли ривожланиш стратегиясини янада такомиллаштириш, маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва социологик тадқиқотлар жараёнида ахборот технологияларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.



