99

18-ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун! Бу кун Ўзбекистон мустақиллиги, бирлиги ва маданий меросини акс эттирувчи миллий ўзликни англаш байрамининг рамзи ҳисобланади. Давлатимиз байроғи республикамизда суверенитетга интилиш ва ғурурни ўзида мужассам этган, барча фуқаролар қалбини бирлаштирган байроқдир.

1991-йилда қабул қилинган Ўзбекистон байроғи халқимизнинг асосий қадриятларини акс эттирувчи чуқур рамзий тимсол ҳисобланади. Мовий ранг бепоён осмон ва мусаффо сувлар сингари улуғворлик, тинчлик ва ҳаётийликни англатади. Оқ ранг - тинчлик ва поклик рамзи бўлиб, адолат ва мувозанат тимсолидир. Яшил ранг табиий бойлик, қайта туғилиш ва фаровонликни англатади. Қизил чизиқлар халқнинг ҳаётий қуввати ва тараққиётга интилиши рамзидир. Байроқдаги ярим ой ва юлдузлар маънавий қадриятлар ва халқнинг ёруғ келажакка бўлган доимий интилишини ифодалайди.

Давлат байроғи куни мамлакатимиз равнақи йўлида умумий масъулият, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва миллий анъаналарга содиқлик муҳимлигини эслатиб туради. Давлатимизда ушбу кун кенг нишонланиб, ўз меҳнати ва эътиқоди билан Ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган инсонларга ҳурмат бажо келтирамиз.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази барча Ўзбекистон фуқароларини Давлат байроғи куни билан самимий табриклайди! Бу рамз бизни янги марралар сари руҳлантирсин, ватанпарварлик туйғусини кучайтирсин, давлатимизнинг ёруғ келажаги йўлида барчанинг саъй-ҳаракатларини бирлаштирсин. Тинчлик, ҳамжиҳатлик ва эзгуликка умумий умид рамзи бўлган байроғимиз баланд ҳилпирайверсин!