16.09.2024
90
Ҳурматли ҳамкасблар! Хонимлар ва жаноблар!
Сизга шуни маълум қиламизки, 2024 йил ноябрь ойида «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ ташаббуси ва бевосита иштирокида «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария ва амалиёт» доимий халқаро илмий-амалий семинари доирасида академик Раъно Убайдуллаева номидаги учинчи йиллик социологик ўқишлар бўлиб ўтади. Семинар мавзуси: «Янги Ўзбекистон ёшлари: қадрият йўналишлари ва ўзини рўёбга чиқариш истиқболлари».
Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш, унинг салоҳиятини тўлиқ очиб бериш учун шарт-шароитлар яратиш миллий устуворликлар даражасига кўтарилди, 2021 йилда қабул қилинган ва БМТнинг “Ёшлар-2030” Стратегиясида белгиланган “ёшлар билан ва унинг манфаатлари учун ишлаш” тамойилига асосланган 2025 йилгача Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини ривожлантириш концепцияси ҳам бундан далолат беради.
2024 йилни Ёшлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилиш билан мамлакат раҳбарияти республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ёшларнинг ролини янада кучайтириш истагини намойиш этмоқда.
Шу нуқтаи назардан, семинар мавзуси ташкилотчиларга жуда долзарб ва муҳим бўлиб туюлади, чунки унда давлат ва Ўзбекистон жамиятининг мамлакат тараққиётининг ҳозирги босқичидаги интилишлари тўлиқ акс эттирилган.
Семинар жараёнида янги воқелик шароитида Ўзбекистон жамиятини ривожлантириш стратегияси масалаларини муҳокама қилиш, ёшлар муҳитининг ижтимоий-маданий, иқтисодий ва психологик жиҳатлари, унинг жамиятдаги ўрни ва таъсирини таҳлил қилиш режалаштирилган.