254

Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD., В.С.Алексеева Туркия республикаси Истанбул шаҳридаги Мармара университетига ўзаро тажриба алмашиниш учун хизмат сафарига бориб келди.

Ушбу сафар давомида В.С.Алексеева Туркия республикаси Истанбул шаҳридаги Мармара университети  социология фанлари профессори Нури Тиназ билан учрашишди. 

Профессор Нури Тиназ ва унинг жамоаси меҳмонларни университет ҳаёти билан яқиндан таништириб, Туркия давлатидаги таълим тизими, Туркияда олиб борилаётган социологик тадқиқотлар, инклюзив таълим учун яратилган шароитлар ва имкониятлар, ушбу соҳадаги янгиликлар ҳамда кутилаётган истиқболлар ҳақида суҳбатлашишди.

В.С.Алексеева  марказ фаолияти, олиб борилаётган асосий тадқиқотлари, Ўзбекистондаги ижтимоий сўровларни ўтказиш технологиялари тўғрисида тушунтириб берди.

Учрашув якунида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ўрнатилиши, меморандум имзоланиши ва қўшма социологик тадқиқотларнинг кейинги истиқболлари ҳақида келишилди ва таклифлар берилди.