29.01.2026
6
2026 йилнинг 28 январ куни “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида таъсисчилар йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Социологик тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида 2025 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Ўтган йил давомида ўтказилган кенг кўламли ижтимоий сўровлар, таҳлиллар ва жамоатчилик фикрини ўрганишдаги янги ёндашувлар алоҳида таъкидланди.
Муҳокамалар жараёнида эришилган натижаларга баҳо берилди ҳамда келгусидаги вазифалар аниқ белгилаб олинди.
Шунингдек, таъсисчилар томонидан Марказнинг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилиниб, таклиф ва фикрлар асосида тасдиқланди.
Йиғилиш Марказ фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган муҳим қарорлар билан якунланди.







