60

10-ноябр - Тинчлик ва тараққиёт учун Жаҳон фан куни. Бу кун барқарор келажакни таьминлаш ва замонамизнинг глобал муаммоларини ҳал қилишда илм-фаннинг муҳим ролини таькидлайди. Фан тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, сайёрамизда ҳаёт сифатини яхшилаш ва тинчликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Бутунжаҳон фан куни олимлар, тадқиқотчилар, мутахассислар, ўқитувчилар, талабалар ва илм-фаннинг аҳамиятини қадрлайдиган барчани бирлаштиради. Ушбу кунни ўтказишдан асосий мақсад илм-фаннинг жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида хабардорликни ошириш ва жамият манфаати йўлида меҳнат қилаётган тадқиқотчиларнинг ютуқларига эътиборни қаратишдан иборат. Мазкур кун, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммолар, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш ва аҳоли саломатлиги каби асосий муаммоларни ҳал қилиш учун тадқиқот ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини эслатади. Илм-фан инсониятни бирлаштириб, бизни умумий манфаатлар йўлида биргаликда ишлашга илҳомлантирсин.

Мазкур кун муносабати билан “Шонли тарихимиздаги фидойи олима аёллар” номли янги лойиҳа ишга тушди. Ушбу лойиҳа, Олима-аёл – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Wonder Women платформасининг ноёб махсус лойиҳаси бўлиб, Осиё тараққиёт банки кўмагида яратилган. У олима аёлларнинг илм-фандаги ютуқлари ва уларнинг Ўзбекистон илмий салоҳиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссасига бағишланган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг илм-фандаги аҳамиятини кўрсатиш, ўсиб келаётган ёш авлод қизларни илмий касб танлашга ундаш ҳамда илмий изланишлар олиб бораётган ва мамлакатимиз илм-фанини ривожлантиришга ҳисса қўшаётганларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Ўзбекистонлик олима хотин-қизлар ажойиб кашфиётлар қилиб, тиббиёт ва қишлоқ хўжалигидан тортиб технология ва экологиягача бўлган долзарб масалаларни ҳал этиш устида ишлашмоқда.

Мазкур лойиҳанинг биринчи видеосини тақдим этишди.