55

ЎЗБЕК ШАХМАТЧИЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ҒАЛАБАСИ

Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўйинларида иштирок этган ўзбек шахматчилари 189 та давлатлар орасида 3 ўринни забт этишди.Мазкур олимпиадада Ўзбекистон делегацияси 4 та медални қўлга киритди.

Жумладан: жамоавий баҳсларда:

  • эркаклар ўртасидаги терма жамоаси – Бронза медалини,

  • хотин-қизлар жамоаси умумжаҳон ҳисобда 12-ўринни қўлга киритди,

  • якка баҳсларда: Шамсиддин Воҳидов олтин медал,

  • Нодирбек Абдусаттаров – кумуш медал,

  • Нодира Нодиржонова – кумуш медал.

Давлатимиз раҳбари шахмат олимпиадаси иштирокчиларига табрик йўллаб, “Аввало, сиз, азизларни Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муносиб иштирок этиб, қарийб 200 та давлат вакиллари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, ўзбек шахмати тарихида яна бир ёрқин саҳифа очганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ғоят кескин ва муросасиз мусобақаларда сизлар юксак ақл-заковат, мустаҳкам ирода ва матонат фазилатларини намоён этиб, Хитой, Сербия, Арманистон, Германия, Озарбайжон, Словения, Испания каби манаман деган давлатларнинг жамоаларини ортда қолдирганингиз улкан таҳсин ва тасанноларга сазовордир” - деб таъкидладилар ва спортчиларимизга ишончи билдириб “Сизларга жонажон Ўзбекистонимиз 2026 йилда илк бор мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон шахмат олимпиадасида ҳам энг юксак чўққиларни забт этиш насиб этсин!”

Барча юртдошларимизга ва спортчиларимизга ғалаба муборак бўлсин келгуси ишларингизда омадлар тилаб қоламиз!