14.02.2024
345
2024 — йил 15 феврал куни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” давлат дастури доирасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет “Социология” ва “Ижтимоий иш” талабалари иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилади.
2024 йилнинг 15 феврал куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий фанлар факултети “Ижтимоий иш” ва “Социология” кафедраси ҳамкорлигида, 2024 — йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” давлат дастури доирасида Миллий университетнинг “Социология” ва “Ижтимоий иш” магистрлари ҳамда талабалари иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилади.
Илмий-амалий семинар мастер класс тарзида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад “Ижтимоий фикр” маркази ва Миллий университет ҳамкорлигини янада ривожлантириш магистрлар ҳамда талабаларга замонавий социологик тадқиқотларни ўтказиш методикасини ёритиб назарий ва амалий усулларни уйғунлаштириш тўғрисидаги билимлар билан бўлишишдир.
Илмий-амалий семинарда Социология таълимининг амалий жиҳатлари: Ўзбекистон Миллий университети ва республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Ижтимоий фикр” ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Мамлакатни ривожлантириш стратегиясида жамоатчилик фикрини ўрганиш, Тадқиқотни қаердан бошлаш керак, тадқиқот сўровномаларини ишлаб чиқиш, тадқиқот намунасини ишлаб чиқишда: нимага эътибор бериш керак, маълумотларни киритишни ташкил этиш, натижаларни қайта ишлаш, аналитик ҳужжатларни тайёрлаш каби мавзуларда семинар ўтказилиши кўзда тутилган. Семинар сўнгида Марказ фаолияти ҳақида видео тақдимот қилиниши дастурга киритилган.