10

Янги йил – биз кутадиган энг қувончли ва эзгу байрам. У ҳар бир юракка орзулар ва янги имкониятлар олиб келади, ўтган йилга миннатдорлик билдириб, келажакка қадам қўядиган кундир. Ушбу мўъжизавий кунлар арафасида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан "Фуқароларнинг Янги йил олди кайфиятлари" мавзусида социологик сўровнома ўтказишни бошлади.

Мазкур тадқиқот ўтказишдан мақсад юртдошларимизнинг Янги йилни қандай кутиш ҳис-туйғуларини, тайёргарлик жараёнларини ва байрамни нишонлаш режаларини ўрганишдан иборатдир. Шунингдек, юртдошларимиз  янги йил таътилини ўтказиш режасини, қандай совғалар кутаётганлиги ва яқинлари учун қандай туҳфалар тайёрлаётганлиги каби саволларга жавоб олишдир. Мазкур сўровда мамлакатимизнинг барча минтақаларида истиқомат қилаётган фуқаролар, эркаклар ва аёллар, ёшлар, ўрта ва катта ёш тоифалари вакиллари, турли миллат вакиллари, турли фаолият соҳаларида банд бўлганлар иштирок этадилар. Фуқароларимизнинг фикр-мулоҳазалари  байрам анъаналарини янада бойитишда ва келгуси йил тадбирларини режалаштиришда бебаҳо аҳамиятга эга.